Гайморит қандай касаллик ва унга чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?
Кунлар совиб кетиши натижасида мавсумий касалликлар хавфи ошиб бормоқда. Кўпинча сочимизни яхши қуритмасдан кўчага, ишга ва ўқишга шошамиз. Бу эса юқори нафас йўлларини шамоллашига олиб келади. Гайморит ана шундай касаллик ҳисобланади.
«KUN.UZ» «Соғлом ҳаёт» лойиҳаси орқали шифокор Дилбар Ҳамиджонова билан бу хасталик ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтади.
Гайморит — параназал (бурун ён, юқори жағ бўшлиғи) синус шиллиқ қаватининг жуда кенг тарқалган яллиғланиши ҳисобланади. Касаллик кечиш оғирлигига қараб, ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин.
Видео: TasIX
Видео: YouTube
Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари
Гайморит касаллигининг асосий сабаби юқори нафас йўллари инфекцияси бўлади, шу сабабли куз-қиш мавсумида бу касаллик ривожланиши авж олади. Бундан ташқари, баъзи бир касалликларни даволамаслик гайморитни келтириб чиқариши мумкин, улар:
- Юқори жағ тишлари кариеси;
- Ринит (бурун йўллари шиллиқ қавати шамоллаши) билан кечувчи аллергик реакциялар;
- Бурун деворининг деформацияси (қийшайиши) ва натижада синусда ҳаво айланиши бузилиши;
- Сурункали инфекциялар — фарингит (ҳалқум шамоллаши), тонзиллит ва ҳ.к.
Ўткир гайморит грипп белгилари фонида ривожланади. Аломатлари қуйидаги кўринишда бўлади:
- Иситма;
- Бўғимлардаги оғриқлар;
- Юқори жағ ва бурун соҳасидаги оғриқ;
- Кучли тумов;
- Бош оғриғи, кўз соҳасидаги оғриқлар.
Сурункали гайморит ва унинг белгилари:
- Сурункасига кечаётган ринит (бурун йўллари шиллиқ қавати шамоллаши);
- Кўз соҳасидаги оғриқлар;
- Конъюктивит- кўз шамоллаши;
- Кўпинча бош оғриғи.
Гайморит асоратлари
Агар гайморитни даволашда кечикишлар бўлса, бу касаллик менингит ва энсефалит каби жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Кўпинча кўз ва қулоқ яллиғланиши касалликларини келтириб чиқаради ҳам. Ўткир синуситни рентгенография ёрдамида ташхис қилиш жуда осон. Сурункали шаклини аниқлашда шифокор малакаси, компьютер томографияси ёрдам беради. Аниқ ташхис қўйилса, бошқа касалликларни истисно қилиш имконияти туғилади.
Гайморит касаллигини даволаш
Айни пайтда гайморитни даволашнинг кўп усуллари мавжуд, лекин қай даражада самарали эканлиги сўроқ остида.
Даволаш усуллари
- Антибиотиклар;
- Шиллиқ ажралишини секинлаштирувчилар;
- Бурун бўшлиқларини ювиш;
- Бурун бўшлиқларини тешиш;
- Гайморотомия (бўшлиқларни тозалаш учун ўтказилади);
Жарроҳлик амалиёти
Гайморотомия — оғир ҳолларда гаймор бўшлиғини санация қилиш ва йирингли массадан, полиплардан, замбуруғ ва бошқа инфекциялардан тозалаш учун қўлланилади. Бу амалиёт ўта самарали, мураккаб эмас ва ортиқча асоратлар қолдирмайди.
Гайморитнинг олдини олиш
Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, олдини олиш минг бор афзал. Касалликнинг олдини олиш учун ўз вақтида стоматолог кўригидан ўтиб туринг, совуқ ҳавода кўп юрманг, совуқда бош кийимсиз кўчага чиқманг, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволанг. Спорт билан ҳеч бўлмаганда кунига 10-20 дақиқа шуғулланинг.
Мавзуга оид
01:46 / 07.12.2024
ЖССТ номаълум касаллик сабабларини аниқлаш учун Конгога ўз мутахассисларини юборади
21:20 / 06.12.2024
“20 миллионлик касал новвосни қассоб 500 мингга сотиб олди”: Риштонда қорамоллар касалликдан нобуд бўляпти
19:45 / 03.12.2024
Конгода номаълум касаллик туфайли 140 дан ортиқ инсон вафот этди — Reuters
16:29 / 16.09.2024