Жамият | 14:14 / 13.11.2018
6899
2 дақиқада ўқилади

2018 йилда ҳожилар томонидан 3.3 млрд. сўмлик хайрия қилинди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан брифинг ўтказилди. Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Нуриймон Абулҳасан йиғилганларга қуйидагиларни маълум қилди:

– «Ҳаж-2018» мавсуми кўтаринки руҳ, ислоҳотларга бой шакл ва мазмунда якунланди. Биргина шаҳзода Файсал ибн Салмон томонидан ўзбекистонлик зиёратчилар энг тартибли ҳожилар, деб эътироф этилиши нафақат зиёратчиларимиз, балки халқимиз ва жамоатчилигимиз учун хушхабардир.

«Ҳаж-2018» мавсуми якунланди, аммо ҳожиларнинг хайрли ишлари тўхтаб қолгани йўқ. Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита  ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ходимлари таркибидаги ишчи гуруҳ тамонидан 2018 йилда Ҳаж сафарига борган ҳожиларимизнинг юртга қайтгандан кейинги фаолиятини ўрганилди.

Ҳожилар томонидан амалга оширилган маърифий суҳбатлар 19,676 тани ташкил этиб, улар томонидан 1.6 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Кам таъминланган оилаларга берилган моддий ёрдам миқдори 2.38 мрлд. сўмни ташкил этиб, 8,914 та ижтимоий кўмак амалга оширилган. Шунингдек, нотинч, ноқобил оилаларни яхшилаш бўйича 14 мингга яқин суҳбат ташкил этилиб, маҳаллаларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар сони 50 мингга яқин бўлди.

Аҳоли учун қилинган хайрия ишлари 3.3 млрд. сўмни ташкил этди.

Республика бўйича ўтказилган мана шундай хайрли тадбирларда ҳожи оналар ҳам фаол иштирок этиб, улар томонидан 10,661 та бидъат-хурофотга қарши, 12,590 та оила мустаҳкамлиги бўйича суҳбатлар ташкил этилди.

Мавзуга оид