Италиялик машҳур ошпаз Rayhon миллий таомлар тармоғига ташриф буюрди
Италиялик машҳур ошпаз Антонио Дель-Кусто бошчилигидаги нуфузли делегация GalileoFerraris институти лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Rayhon миллий таомлар тармоқларидан бирида бўлди. Ташриф Ўзбекистонда Италия туризми ҳафталиги доирасида амалга оширилди.
Ошпаз ва унинг шогирдлари ҳамда қолган меҳмонлар Rayhon тармоқларидаги ўзбек миллий таомлар мазасини татиб кўриб, уларни юқори баҳолашди. Меҳмонлар, ўз ўрнида, Италия миллий таомларига доир маҳорат дарсини ўтказишди. Ҳақиқий итальянча спагетти Rayhon ходимларига жуда манзур бўлди. Ушбу маҳорат дарси тармоқ ошпазларига таом тайёрлашнинг янгича технологиясини ўзлаштириш имконини берди.
Антонио Rayhon ходимларига ўзининг “Filosofia del Custo” номли муаллифлик китобини автографи билан совға қилди. Rayhon вакиллари ҳам италиялик меҳмонларга миллий сувенир маҳсулотларини тақдим этишди.
Италиялик меҳмонлар Rayhon ходимлари билан хайрлашишар экан, уларни Италияга таклиф қилишди.
Маълумот учун: GalileoFerraris Италиянинг туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрловчи етакчи мактаби ҳисобланади. Унда таом тайёрлаш билан бирга, меҳмонхоналардаги хизматларни такомиллаштиришга оид билимлар берилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
13:47 / 05.09.2021
“Ислом Каримовга Риштоннинг Чўнғара гуручида оқ рангли қилиб ош пишириб берар эдим...” Биринчи президент Каримовнинг фарғоналик ошпази Сулаймон ака нималарни хотирлайди?
11:38 / 08.02.2020
«Украина халқига ўзбек таомларини тортиқ қиляпмиз» — андижонлик ошпаз Киевда
00:49 / 16.05.2019