Жаҳон | 00:34 / 30.11.2018
26181
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик миллиардер ўз компанияси пулларини казинода ютқазиб қўйди

Фото: AP

Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи Gionee компанияси асосчиси ва раҳбари Лю Лирон казинода йирик миқдордаги суммани ютқазиб, ўз компаниясини банкротлик ёқасига келтириб қўйди. Бу ҳақда Tech in Asia нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, бизнесмен Сайпан оролларидаги казинолардан бирида 10 млрд юанга (1,4 млрд доллар) яқин пулни қиморда ютқазиб қўйган.

Люнинг айтишича, ютқазилган пул анча камроқ – “миллиардга яқин” бўлган. Айтиш жоизки, тадбиркор қандай валютадаги пулни ютқазганини айтмаган. У қиморга компанияга тегишли маблағни ҳам сарфлаб юборганини тан олган. Тадбиркор ютқазиб қўйган аниқ суммани компания банкротлик жараёнини бошлаганда маълум қилишга ваъда берган.

2002 йилда ташкил этилган Gionee ўз фаолиятининг илк йилларида симли телефонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, бироқ кейинроқ смартфонлар ишлаб чиқара бошлаган. Компания арзон қурилмалар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан рақобатлаша олмаган ва халқаро бозорга чиқолмаган. 2016 йилдан компаниянинг ҳар ойлик зарари 29 млн долларни ташкил қилган.

Мавзуга оид