Жаҳон | 19:28 / 02.12.2018
11228
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда толиблар 40 кишини ўғирлаб кетди

“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолида камида 40 фуқарони ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Tolo News телеканали маълум қилди.

Саманган вилояти вакили Муҳаммад Мунир Раҳимийнинг айтишича, ҳужум 2 декабрь эрталаб Дарёсуф туманидаги қишлоқда юз берган. Раҳимий гаровга олинган одамларни қутқариш бўйича операция олиб борилаётганини маълум қилган.

Телеканалнинг маълум қилишича, бу йўл орқали юк машиналарида Дарёсуфдаги конлардан Афғонистоннинг турли шаҳарларидаги бозорларга кўмир ташилади.

27 ноябрда “Пажвак” ахборот агентлиги толиблар Афғонистон шимолида 25 кишини ўғирлаб кетганини маълум қилганди. Одамлар Сари-Пул-Балх магистралида иккита транспорт воситасида бўлган. Полициянинг маълум қилишича, ўғирланган одамларнинг ҳозирги тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Мавзуга оид