Жаҳон | 15:08 / 03.12.2018
5820
3 дақиқада ўқилади

Макрон: Атом энергетикаси улушини камайтириш — ундан воз кечиш дегани эмас

Франция президенти Эммануэль Макрон 27 ноябрь куни энергетика соҳасини ривожлантиришнинг кўп йиллик режасини тақдим этди. Les Echos’да шу ҳақида хабар берилди.

Энергоблокларнинг ёпилиши

Франция 2035 йилга бориб атом энергетикаси улушини 50 фоизга пасайтиради. Бунинг учун мамлакатда ишлаётган 58 энергоблокдан 14 таси тўхтатилади. «Фессенхайм» АЭСнинг икки энергоблоки 2020 йилнинг ёзида ўчирилади.

Энг эски станциялар — «Трикастен», «Бюже», «Гравлин», «Дампьер», «Блайе», «Крюа», «Шинон», «Сен-Лоран»даги  реакторлар тўхтатилади. Рўйхатга EDF (Франциядаги энг йирик энергобошқарув давлат компанияси ва дунёдаги энг йирик атом электр станциялари оператор-компанияси) кўп йиллик энергетик режа бўйича маслаҳатлашувлари аниқлик киритади.

“Мен EDF учун қоидани белгилайман: бирорта майдон тўлиқ ёпилмайди. Атом энергетикаси улушини пасайтириш —  ундан воз кечиш дегани эмас”, - дея аниқлик киритди Эммануэль Макрон ва шунчаки тегишли ҳудудлар учун ижтимоий-иқтисодий асоратларни чеклаш зарурлигини қайд этди.

EDF гуруҳи учун атом станциялари бўйича қарорлар қулай, шундай бўлса-да компания уларнинг ёпилишини 2029 йилгача кутишга умид қилганди.

EDF Франция реакторлари эксплуатацияси муддатларини 50 ва ҳатто 60 йилгача узайтириш, шунингдек EPR билан янги энергоблоклар қуриш ташаббусини билдирмоқда.

Янги энергоблоклар қурилиши

“Ҳозирча биз янги энергоблоклар қурилиши борасида ҳеч қандай қарор қабул қилганимиз йўқ — бунга шошилинч зарурат йўқ”, - деди Макрон.

Шунга қарамай, Франция президенти EDF’дан “янги АЭС қурилиш дастурини яратиш устида иш олиб бориш ва уларнинг қиймати бўйича қатъий масъулиятни EDF  ўз зиммасига олиши”ни сўради.

EDF’ни қайта тузиш

EDF компания тузилмасини ўзгартириш билан боғлиқ таклифларни тақдим этиши керак, деб ёзилади манбада.

EDF'нинг 83,7 фоизи давлатга тегишли. Компания стратегик режа доирасида таклифлар тайёрлагунича давлат капиталда ўз улушини кучайтириш борасида бош қотиради.

Эҳтимолий сценарийлардан бири нархларни тартибга солиш ва EDF атом станциялари паркини миллийлаштиришдан иборат. Бу компанияни бозордаги инқирозли вазиятлардан ҳимоялайди. Унга параллель равишда қайта тикланувчи энергия манбалари, электр етказиш тармоқлари ва энергетик хизматларни бирлаштирувчи ташкилот яратилади.

Мавзуга оид