Жаҳон | 20:40 / 13.12.2018
22675
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Россияга кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди

Фото: Reuters

Керч бўғозидаги воқеа Россиянинг «қизил чизиқ»ни кесиб ўтганини англатади, деди Украина президенти Петр Порошенко. Бу ҳақда УНИАН хабар бермоқда.

«Украина кемаларига қарши ўт очилиши Россиянинг "қизил чизиқ"ни кесиб ўтганини билдиради ва биз бунга аниқ ва кескин жавоб қайтаришимиз шарт», деди Украина президенти НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида.

Порошенко шунингдек, НАТОнинг ҳибсга олинган Украина кемалари ва денгизчиларини зудлик билан қўйиб юбориш бўйича Россияга нисбатан чақириғини маъқуллашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Россия ФХХ Керч бўғозида Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли учта кемани ҳибсга олганди. Ушбу ҳолат бўйича давлат чегарасини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, кемалар бортида бўлган 24 нафар украиналик денгизчи икки ойга ҳибсга олинди.

Мавзуга оид