Light | 08:16 / 10.01.2019
10348
1 дақиқада ўқилади
Соғлом ҳордиқ учун энг яхши шаҳарлар маълум қилинди
Париж соғлом ҳордиқ учун энг яхши шаҳарлар элликталиги етакчиси бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
TravelSupermarket ресурси мутахассислари рейтингни тузишда шаҳардаги боғлар, спорт заллар, спа-салонлар, йога студиялари, вегетариан ресторанлар ва соғлом озиқ-овқат дўконлари ҳамда йилдаги қуёшли кунлар сонини ҳисобга олишган. Шунингдек, ушбу шаҳарда бўлиш харажатлари ҳисобга олинган.
Етакчи бешталикка Таиланднинг Чианг Май (2-ўрин) ва Паттайа (4-ўрин) курортлари, Испаниянинг Барселонаси (3-ўрин) ва Канаданинг Ванкувери киритилган.
Шунингдек, етакчи ўнталикка Майами (АҚШ), Сан-Франциско (АҚШ), Лиссабон (Португалия), Денпасар (Бали, Индонезия) ва Буэнос-Айрес (Аргентина) кирган.