Жаҳон | 01:23 / 23.01.2019
10786
2 дақиқада ўқилади

Босфор бўғозида танкерлардан иборат узун навбат юзага келди

Фото: Osman Orsal / Reuters

Россия ва Қозоғистон нефтини Қора денгиз портларидан ташувчи танкерлар Босфор ва Дарданелла бўғозлари орқали ўтиш учун навбатда турибди. Бу эса Ўрта ер денгизи минтақасидаги нефтни қайта ишловчи заводларга миллионлаб баррел нефть етказилишини тормозлаб қўйди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Агентлик маълумотларига кўра, Туркия томонидан бўғозлар орқали кемалар ўтиши бўйича 2018 йил сентябрда киритилган янги қоидалар сабабли 39 млн баррел нефть етказилиши тўхтаб қолган.    

Ўзгаришлар кўп сондаги кемаларнинг шатакчи кемалар кузатиб боришини кўзда тутади. Шунингдек, бўғозлардаги кемачиликка ёмон об-ҳаво ҳам таъсир кўрсатган. Танкерлар Қора денгиз акваториясини тарк этиш учун 13 кунлаб кутишига тўғри келмоқда, ортга қайтишда эса бу вақт 15 кунни олмоқда. Бундай узун навбатлар 2014 йилдан бери илк бор кузатилмоқда. 

Агар етказишдаги тўхташлар давом этса ёки янада кучайса, Ўрта ер денгизи минтақасидаги нефтни қайта ишлаш заводлари тез орада нефть етказилишидаги узилишлар оқибатларини ҳис қила бошлайди, деб айтган Facts Global Energy консалтинг компанияси директори Жеймс Дэвис. 

Мавзуга оид