Россиянинг энг кекса аёли 130 ёшида вафот этди
Чеченистонда Россиянинг энг кекса аёли Коку Истамбулова 130 ёшида вафот этди.
Таъкидланишича, момо Россия рекордлар китобида қайд қилинмаган. Бироқ Россия пенсия жамғармасида момонинг ёши тасдиқланган.
Момо яхши хотирага эга бўлган ва 1917 йилдаги инқилобгача бўлган даврлар ҳақида гапириб бера олган. Охирги вақтда унинг кўзи кўрмай қолган.
“Бувим ҳеч нарсадан шикоят қилмасди, биз ҳар доимгидек кечки овқатни қабул қилдик, у ҳазиллашиб, суҳбатлашиб ўтирди. Кейин унинг бирдан тоби қочди, юрагида оғриқ турганидан шикоят қилди. Шифокорни чақиртирдик. Улар қон босими тушиб кетганини айтиб, уколлар қилишди. Бироқ уни қутқариб қолишолмади. Бироздан кейин у вафот этди. Тинчгина, ақли расо ҳолда ва тилда дуолар билан боқий дунёга кетди”, деб маълум қилган момонинг набираси Илёс Абубакаров.
Момо ўзининг она қишлоғидаги қабристонда дафн қилинган.
21 январда Россиянинг расмий энг кекса аёли Нану Шаова 128 ёшида вафот этгани маълум қилинганди. Кабардино-Балкарияда яшовчи аёл 2017 йил июлда Россия рекордлар китобига мамлакатдаги энг кекса инсон сифатида киритилган.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15 / 25.12.2024