Жаҳон | 08:13 / 05.02.2019
6370
1 дақиқада ўқилади

Гавайида 100 ёшдан кичикларга сигарет сотишни тақиқлаш таклиф этилди

Фото: Сергей Ведяшкин/АГН "Москва"

Гавайи штати парламентига штат ҳудудида 100 ёшдан кичикларга сигарет сотишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди. Бундан парламент сайтида жойлаштирилган ҳужжат дарак бермоқда.

Қонун лойиҳасида сигарет сотиб олиш мумкин бўлган энг кичик ёшни секин-аста кўтариб бориш таклиф қилинган. Жумладан, 2020 йилда бу ёш 30 ёшгача, 2021 йилда 40 ёшгача, 2022 йилда 50 ёшгача, 2023 йилда 60 ёшгача ва ниҳоят, 2024 йилда 100 ёшгача кўтарилиши мумкин. 

Қонун лойиҳасини тузишга тамаки чекишнинг соғлиққа зарар етказиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳозирда Гавайида тамаки маҳсулотларини 21 ёшдан катталар сотиб олишлари мумкин.

Мавзуга оид