Жаҳон | 18:38 / 05.02.2019
19317
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Сомон йўли диски шакли мутлақо бошқа шаклда эканини аниқлашди

Олимлар галактиканинг энг аниқ уч ўлчамли харитасини ўрганиб, сомон йўлининг четлари сиқилган спирал шаклда бирлашган деган хулосага келди.

Бунгача Сомон йўли Андромеда туманлиги каби текис «қуймоқ» шаклида дея ҳисоблаб келинган. Бироқ австралиялик ва хитойлик олимлар галактиканинг энг аниқ харитасига кўра, Сомон йўли текис «қуймоқ» шаклида эмас, балки сиқилган «гармошка» шаклида деб ҳисобламоқда. 

Олимлар 1300дан зиёд Цефеидларгача (Цефеидлар – ўзгарувчан пульсар юлдузлари, улар ёрдамида узоқдаги фазовий жисмларгача масофани аниқласа бўлади) масофа ўлчанган галактика харитасини яратишди. Харита ёрдамида Сомон йўлининг ҳақиқий шакли тасвири пайдо бўлган. Цефеидлар Қуёшдан 100 минг баравар ёрқинроқ бўлиб, галактика четигача бўлган масофани 95 фоизгача тиниқликда аниқлаш имконини беради.

Сиднейдаги Макуори университети астрономи Ричард де Грейс Сомон йўлининг четлари ғайриоддий сиқиқ спирал шаклида чирмашиб кетганини айтади. Бу галактиканинг диск шаклидаги ички қисми ва унинг четлари гравитацион таъсирлар натижасида пайдо бўлган.

Маълумот учун, Сомон йўли — Ер сайёраси, Қуёш тизими ва алоҳида юлдузларни ўз ичига олган галактикадир.

Мавзуга оид