«Барча асал ойлари бир кун тугайди». Сульшерга катта баҳо берилдими?
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидаги илк учрашувда «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «ПСЖ»га ютқазиб қўйди (0:2).
«Манчестер Юнайтед» (Англия) – «ПСЖ» (Франция) – 0:2 (0:0)
Голлар: Кимпембе, 53 (0:1). Мбаппе, 60 (0:2).
«Манчестер Юнайтед»: де Хеа, Янг, Байи, Линделёф, Шоу, Матич, Эррера, Погба, Лингард (Санчес, 45+4), Рэшфорд (Лукаку, 84), Марсиял (Мата, 46).
«ПСЖ» (Франция): Буффон, Керер, Тиагу Силва, Кимпембе, Бернат, Маркиньюс, Верратти (Паредес, 75), Дракслер, Дани Алвес, Мбаппе, Ди Мария (Дагба, 81).
Огоҳлантиришлар: Кимпембе, 11. Дракслер, 19. Погба, 26. Янг, 30. Бернат, 34. Линделеф, 50. Дани Алвес, 62. Эррера, 87. Шоу, 90+2.
Четлатиш: Погба, 89.
Ҳакам: Орсато (Италия).
12 февраль. Манчестер. «Олд Траффорд» стадиони.
Жавоб ўйини – 6 март.
Деярли 20 йил муқаддам Оле Гуннар Сульшер ўзининг голи билан «МЮ»га Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёрқин ғалабани келтирганди. Энди ушбу норвегиялик собиқ футболчи «МЮ»ни бошқармоқда, унинг еврокубокдаги дебюти кутилмаган кўриниш олди. «ПСЖ» осон рақиб эмасди. Гарчи, «Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, Сульшернинг собиқ жамоадоши Эрик Кантона оригинал прогноз берган бўлсада. «МЮ» футболчилари мен қурбақаларни қандай есам, парижликларни ҳам шундай еб қўйишади», деганди собиқ футболчи.
Парижликлар ўйин олдидан жиддий муаммоларга дуч келишганди: Неймар, Кавани ва Меньенинг жароҳатлари. Жамоанинг жанубий америкалик ҳужумчилари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида жами 7та гол уришганди. Бу гуруҳ босқичида «МЮ»нинг барча футболчилари бир бўлиб урган голлар сонига тенг. Лекин парижликлар дарвозаси Буффон қўлида эди.
Қизиқарли статистика. Италиялик дарвозабон бу майдондаги рақиби Маркус Рэшфорд дунёга келишидан икки ой аввал ЕЧЛда дебют қилганди. У шунингдек, жамоадоши Килиан Мбаппе туғилишидан олдин ЕЧЛда ўйнаган. Айнан шу икки футболчи икки жамоанинг ҳужум марказида ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда уларнинг иккиси ҳам ўзини кўрсата олмади.
Биринчи бўлимдаги асосий вазият Янг ва Ди Мария иштирокида бўлди. «МЮ» сардори тўп учун кураш вақтида собиқ жамоадошини куч билан майдон четидаги тўсиқ томон итариб юборди. Аргентиналик футболчи бир неча дақиқа давомида ерда ётди, ўйин ҳаками Даниэле Орсато эса англиялик ҳимоячига сариқ карточка кўрсатмади, акс ҳолда шундоқ ҳам аввалроқ огоҳлантирилган футболчи қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этган бўларди.
Ashley Young receives the loudest applause of the evening so far for this on Di Maria. pic.twitter.com/fShYy1BB4g
— The Man Utd Way (@TheManUtdWay) 12 февраля 2019 г.
Биринчи бўлим охирида «Юнайтед» жароҳат туфайли ҳужум чизиғи вакиллари Лингард ва Марсиялни йўқотди, захирадан чиққан Алексис Санчес ва Хуан Мата ҳужумкорликни кучайтира олишмади.
Томас Тухель эса жамоанинг қанотларини фаоллаштирди, биринчи бўлимда рақибнинг бу чизиқлари оқсаётгани билиниб қолганди. Иккинчи бўлимда парижликлар кенгроқ ўйнай бошлашди, Ди Мария ва Дракслер ҳам «МЮ» мудофаасини ёриб ўтишда қанот футболчилари Бернат ва Дани Алвесга ёрдам бера бошлашди.
Ди Марияда бу ўйинда иштиёқ катта эди: унинг Англиядаги ягона мавсуми даҳшатли даражада ёмон кечганди, «МЮ» мухлислари эса ҳамон уни ёмон кўришларини билдириб қўйишди.
Анхель Ди Мария 2014 йил ёзида «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтганди. Унинг трансфери учун ўшанда 59,7 млн фунт тўланганди ва бу ўша вақтда инглиз клублари учун рекорд натижа бўлганди. Аммо Англияда унинг ўйини чиқмади ва бир йил ўтиб уни Парижга 63 млн еврога трансфер қилишди. Бу сотиб олинган нархдан арзонроққа эди.
Тўрт йил ўтиб у «Олд Траффорд»га қайтди. Уни жуда ёмон кутиб олишди ва тинмай ҳуштакбозлик қилишди. Футболчи эса мухлисларнинг ҳамда Эшли Янгнинг ҳаракатларига муносиб жавоб қайтарди.
53-дақиқада Ди Мария бурчак зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди, у дарвозабон ҳудудига оширган тўп Матич бўш қолдирган Кимпембега келиб тушди ва ҳисоб очилди.
60-дақиқада эса қарши ҳужум вақтида олдинга интилган Килиан Мбаппени голли пас билан таъминлади.
Бу икки гол орасида Ди Мария «публикага ўйнашга» ҳам улгурди, қанотдан тўп ташлаб бериш вақтида унга маҳаллий мухлислардан бири пиво бутилкасини улоқтирди, у эса идишни қўлига олди ва ундан ичгандек ҳаракатни амалга ошириб, мухлисни мулзам қилди.
Иккинчи голни нишонлаш вақтида эса у маҳаллий мухлисларга ўз «дил сўзлари»ни йўллади.
Di Maria to Manchester united fans
— Surafel 🇪🇹 (@Sarriballfc) 12 февраля 2019 г.
F***k you f***k you pic.twitter.com/XUKnMX4EU1
81-дақиқада ўйин қаҳрамони ўйиндан олинди, Тухель уни навбатдаги кўнгилсизликлар ва ҳақоратлардан ва жароҳатдан асради.
Ўйиннинг қолган қисмида «ПСЖ» яна гол уриши мумкин эди, Дани Алвес, Мбаппе ва Бернат голли вазиятларни кўкка совуришди. «МЮ» эса очиқчасига заиф кўринарди, ўйин охирида бу ўйин қаҳрамони бўлиши кутилган Поль Погба аҳмоқона ҳолатга тушиб, майдондан четлатилди.
Бу жуфтликда ечилмаган масала қолмади ҳисоб, Тухель муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди, деса ҳам бўлади.
Барча саволлар - Сульшерга. У жамоа билан 11 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этганди (10 ғалаба ва бир дуранг), лекин бу ўйинлардан фақат биттаси топ-клубга қарши кечган, аммо «Тоттенҳэм»га қарши ўйинни Де Хеанинг кўпдан-кўп сэйвлари қутқарганди, қолган ўйинларда эса ўртамиёналар ва аутсайдерлар класс эвазига мағлуб этилганди. Энди эса Сульшерга юқори баҳо бериб юборилгани маълум бўлиб қолди, «МЮ» Сульшер бошқарувидаги ўйинларда биринчи марта майдонни голсиз тарк этди, энди «МЮ»нинг ҳақиқий даражаси фош бўлиб қолди. Собиқ футболчи, футбол эксперти ва таниқли «сўз устаси» Гари Линекер айтганидек «Барча асал ойлари бир кун келиб тугаши керак».
Мавзуга оид
11:12 / 19.12.2024
«Реал»да янги соврин, «Арсенал»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди
12:24 / 16.12.2024
«Барса» яна аутсайдерга ютқазди, «Сити» камбэк қурбони. Кун ўйинлари
10:17 / 05.12.2024
Мбаппе яна уялтирди, «Ливерпул» қоқилди. Кун ўйинлари
11:53 / 25.11.2024