Жаҳон | 01:12 / 13.02.2019
86353
2 дақиқада ўқилади

Татаристон президенти бир кунда икки марта Путинни ранжитди

Россия президенти Владимир Путин Давлат кенгаши президиумининг кенгайтирилган йиғилишида Татаристон президенти Рустам Миннихановга сўз беради, лекин у залда йўқ эди. Йиғилиш видеоёзувини RIA_Kremlinpool Telegram канали эълон қилган.

“Турибди-да, қаёққадир кетибди. Қаёққа кетди у?” — деган Россия президенти таъби тирриқ бўлганча, бу вақтда қолганлар Минниханов қаерда ўтирганини ахтариш билан банд эдилар.

Татаристон президенти 12 февраль куни аввалроқ “Тураржой ва шаҳар муҳити” миллий лойиҳаси мавзуси бўйича жамоатчилик вакиллари билан учрашув чоғида ҳам Путиннинг диққатини ўзига жалб қилган. Президент унга юзланганида истеҳзо аралаш шундай деган: “Республика раҳбарини мураккаб вазиятга туширмай қўяқолайлик — у нима ҳақида гапираётганимизни эшитмаяпти”.

Кремль матбуот хизматининг хабарига кўра, Путиннинг Татаристонга сафари чоғида бошқа тадбирлар билан биргаликда Минниханов билан алоҳида учрашуви ҳам назарда тутилган.

Мавзуга оид