Комил Алламжонов: «Матбуот хизматлари талаб даражасида ишламаяпти»
Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизмати талаб даражасида ишламаяпти, деб баёнот берди Комил Алламжонов. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Алламжоновнинг айтишича, бу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш механизмлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
5 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид ҳуқуқий-норматив актларга ўзгартириш киритиш орқали уларни такомиллаштириш бўйича давра суҳбати муҳокамалари бўлиб ўтмоқда.
«Агар журналистлар давлат ташкилотларидан маълумот олишда сунъий тўсиқлар ва муаммоларга дуч келса, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўша ташкилот раҳбариятига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга», — дея таъкидлади Алламжонов.
Агентлик директори Ўзбекистонда ОАВ ҳуқуқларини кафолатлаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, давлат идораларининг ОАВ фаолиятига асоссиз аралашувидан огоҳлантириш, ОАВ ҳамда давлат идоралари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи Медиа-омбудсмен институти таъсис этилишини маълум қилганди.
Шунингдек, 2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режаланаётгани билдирилганди.
«Баъзи ташкилотларда матбуот котиби ваканцияси бўш эканлигини ҳам кўриш мумкин. Бу лавозимга кўпчилик қизиқмайди, чунки бу лавозимнинг нуфузи йўқ. Идора раҳбарияти матбуот хизмати билан мутлақо ҳисоблашмайди, ҳисоб. Ахборот сиёсатини юритишда матбуот котибларининг роли сезилмайди», — деб қўшимча қилади Алламжонов йиғилишда.
Эслатиб ўтамиз, Президент матбуот котиби лавозимида ишлаган Комил Алламжонов Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланган.
Мавзуга оид
16:28 / 20.12.2024
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди
22:07 / 03.12.2024
“Бандитлар бошқарган экан-да?” — Жавлон Юнусовнинг Тошкентдаги қурилиш лойиҳаларидан одамлар норози
01:57 / 26.11.2024
Алламжоновга суиқасд: терговнинг янги тафсилотлари, жиноятни фош этишга тўсқинлик қилган амалдорлар ва катта тозалаш
16:11 / 25.11.2024