Жаҳон | 23:27 / 26.03.2019
22026
1 дақиқада ўқилади
Россия келгуси 20 йил давомида АҚШ учун таҳдид бўлиши айтилди
Россия келгуси 20 йил давомида АҚШга таҳдид солиб туради. АҚШ қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи генерал Марк Милли конгрессдаги чиқиши чоғида ана шундай баёнот берди.
Унинг қайд этишича, Россия буюк давлат мақомини қайтариб олишга уринади ва АҚШ билан нафақат Европа, балки Яқин Шарқ, Арктика, Осиё, Африка ва Ғарбий яримшарда рақобат қилади.
Унинг сўзларига кўра, Россия НАТОни парчалаб ташлайди ва Европа ҳамда Америка ҳудудида келишмовчиликлар пайдо қилади.
Милли Вашингтоннинг яна бир рақиби сифатида Хитойни кўрсатган. Унинг эътироф этишича, АҚШ бу давлатлар билан тўғридан-тўғри урушга киришмайди.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024