Жаҳон | 14:42 / 02.04.2019
16724
1 дақиқада ўқилади

Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари ўртасида отишма бўлмоқда

Фото: AP Photo / Mukhtar Khan

Кашмир ҳудудида Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари бир-бирларининг позицияларини ўққа тутишмоқда, деб маълум қилди Ҳиндистон мудофаа вазирлиги вакили Девендер Ананд.

"Соат 11.30да (Тошкент вақти билан 11.00) Покистон армияси миномёт ва ўқотар қуроллар орқали Наушер секторида ўт очди. Ҳарбийларимиз бунга жавоб қайтаришди. Отишма ҳозиргача давом этмоқда", - деди у.

Аввалроқ Покистон қуролли кучлари вакили Ҳиндистон томонининг ўт очиши оқибатида уч нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлгани, бир нафари жароҳатланганини хабар қилганди.

14 февралда Жамму ва Кашмир вилоятларида ҳарбийларга қилинган ҳужум сабабли Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескин муносабат сақланиб қолмоқда. Ҳужум учун жавобгарликни Покистондаги "Жаиши-Муҳаммад" гуруҳи ўз зиммасига олган бўлиб, ҳужум оқибатида 45 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид