Дариға Назарбоева сайловларда иштирок этмаслиги ҳақидаги маълумотга изоҳ берди
Дариға Назарбоева Қозоғистон президентлигига ўз номзодини қўймаслиги ҳақида ОАВда пайдо бўлган маълумотга изоҳ берди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар қилмоқда.
ОАВда унинг ёрдамчиси Саула Мустафоева томонидан берилган хабар тарқалди. Унда парламент сенати спикери Дариға Назарбоева Қозоғистон Республикаси президенти сайловларига ўз номзодини қўйишни режалаштирмаётгани ҳақида айтилади.
- Конституция ва қонунларга мувофиқ мамлакатнинг исталган фуқароси ўз номзодини қўйиши мумкин. Сиёсий партиялар илгари суриладиган номзодлар бўйича қарор қабул қилади, - дея изоҳ берган Дариға Назарбоева тарқалган маълумотга.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, сайловлар натижаси Қозоғистон халқига боғлиқ бўлиб, ҳаммаси қонун доирасида бўлиши керак.
Бироқ, Дариға Назарбоева партия унга сайловларда ўз номзодини илгари суриш бўйича таклиф билан чиқса, уни қабул қилиши ёки рад этиши масаласига ойдинлик киритмади.
Қозоғистонни деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни истеъфога чиқди. Бунга қадар мамлакат парламенти сенатининг раиси бўлган Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбарига айланди. Президентнинг ваколат муддати 2020 йил ўз якунига етади. Сешанба куни Тўқаев республика президенти лавозими учун муддатдан олдинги сайловлар 9 июнь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
18:40 / 27.12.2024
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09 / 27.12.2024
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36 / 27.12.2024
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
14:01 / 27.12.2024