Light | 11:20 / 28.06.2019
40375
3 дақиқада ўқилади

Чивин чақишининг сабаби нима ва унга қарши чоралар борми?

Ҳамма гап нафас олиш, тери иси ва иммун тизимининг ўзига хослигида.

Чивинлар баъзи одамларни бошқаларга нисбатан кўпроқ «севишади».

Улар нафас олишингизни кузатади

Биз нафас олишда кислородни ютиб, карбонат ангидрид газини чиқарамиз. Чивинлар инсон ёки ҳайвон танасидан чиқадиган айнан шу газ оқими бўйлаб ўз ўлжасини қидириб топади.
Инсон танаси қанчалик катта бўлса, у шунчалик кўп карбонат ангидрид гази чиқаради. Болаларни камроқ чивин талашининг сабаби ҳам шунда.

Ҳаракатланаётган вақтингизда газ оқими бузилади. Югуриш вақтида карбонат ангидрид гази одатдагидан кўпроқ чиқарилади, бироқ орқада қолиб кетади. Чивин сизга етиб олиши амримаҳол.
Муаммони ҳаво айланиб турувчи жойга ёки вентиляторли хонага ўтиш орқали ечиш мумкин.

Терингиз иси ва таъми уларни жалб қилади

Инсонлар териси бир-биридан ис ва таъми борасида бироз фарқ қилади. Чивинларнинг баъзи турлари инсон генетикасининг ўзига хос хусусиятларига тааллуқли маълум турдаги ҳидларни афзал кўришади. Шу сабабли ҳам ҳар бир одам терисида бошқалардан фарқли бактериялар сақланади: бу чивинларнинг эътиборини тортади.

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, бироз аввал спиртли маҳсулот истеъмол қилган кишилар чивинлар ҳужумига кўп дучор бўлиши аниқланди. 

Инсондан ажралувчи тер таркибидаги сут кислотаси ҳам чивинларни ўзига жалб қилади. Нохуш ҳолат олдини олиш учун ёнингизда нам салфетка олиб юринг ва зарур вақтда терини намлантиринг.

Чивин чақишига нисбатан реакция иммун тизими ўзига хосликларига боғлиқ

Чивин чақишидан ачишиш ҳисси бошқаларга нисбатан кучлироқ бўлиши сизни кўпроқ чаққан дегани эмас. Умуман олганда, сизнинг танангиз кучлироқ таъсирланади.

Қичишиш иммун тизимининг реакциясидир. Аслида, ҳар қандай одамда чивин чақишидан аллергия бор. Кимдадир у кучлироқ намоён бўлса, бошқада сезиларли эмас. Ҳаттоки, аллергик реакцияларга қизғинлик вақт ўтиши билан ўзгариши ҳам мумкин. 

Агар кучли қичишиш безовта қилаётган бўлса аллергияга қарши бирор дори воситасидан фойдаланинг. Катта эҳтимол билан, бу самара беради.

Мавзуга оид