Жамият | 18:24 / 01.08.2019
19666
1 дақиқада ўқилади
72 ёшли аёл Қуръони Карим ҳофизи бўлди
Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳрининг бу йилдаги энг ёши улуғ қорияси деб эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Айтишларича, у Аллоҳнинг каломини ёдлашни бошлаганида катта қийинчиликларга дуч келган. Бироқ қисқа фурсат ичида Аллоҳнинг инояти билан бу йўлдаги барча мураккабликлар ниҳоясига етган.
“Унга бу йўлда қория синглиси катта ёрдам берган. Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳридаги Дорул Ҳуда Қуръон марказида икки йилда Қуръони Каримни бутунлай ёд олиб, махсус гувоҳнома олган. Маълум бўлишича, қория хоним ҳозирда Қуръони карим билимлари ва тафсири бўйича ўз малакасини оширишда давом этмоқда”, - дейилади хабарда
Мавзуга оид
08:50 / 08.07.2023
Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади
10:05 / 19.08.2022
Намангандаги зиёратгоҳдан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди
17:06 / 15.08.2022
Наманганда ноёб Қуръони Карим мусҳафи ўғирлаб кетилди
10:24 / 12.05.2021