Фан-техника | 12:27 / 12.09.2019
22360
1 дақиқада ўқилади

Хитойликлар Франкфуртда Bugatti Chiron’нинг рақобатчисини намойиш қилишди

Фото: Hongqi

Франкфурт автосалонида Хитойнинг давлат автомобилсозлик компанияси FAW‘га тегишли Hongqi бренди Rolls-Royce’нинг собиқ бош дизайнери Жайлс Тейлор бошчилигида яратилган иккита янги концепт-карни тақдим қилди.

Улардан биринчиси карбон кузовига эга Hongqi S9 гиперкари бўлиб, унинг гибрид куч қурилмаси 4 литрли двигател ва электромотордан ташкил топган. Уларнинг умумий қуввати 1400 от кучини ташкил қилади. Автомобил 100 км/соат тезликка 1,9 сонияда эришади, максимал тезлиги 400 км/соатни ташкил қилади. Автомобил серияли тарзда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, Hongqi E115 модели тақдим қилинган. Машина бир нечта электр двигател ва 7 та ҳаракатланиш режимига эга тўлиқ приводли трансмиссияга эга. Таъкидланишича, машина қайта қувватланишсиз 600 км йўл боса олади. Бундан ташқари, у 4-даражадаги автопилотга эга. Машина 100 км/соат тезликка 4 сониядан камроқда эришади.  

 

Мавзуга оид