Жаҳон | 01:30 / 14.10.2019
26128
1 дақиқада ўқилади

Курдлар ва Дамашқ турк армиясига қарши бирлашди

Фото: Reuters

Суриядаги курд отрядлари ва Дамашқ ўртасида Туркиянинг ҳужумини қайтариш учун Сурия-Туркия чегараси бўйлаб ҳукумат қўшинларини жойлаштиришга келишилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Қўшинларнинг жойлаштирилишини “Сурия демократик кучлари” қўллаб-қувватлайди ҳамда “турк армияси ва ёлланма жангчилар бостириб кирган ҳудудларни озод қилишда кўмаклашади”. 

Аввалроқ Сурия армияси мамлакатнинг курдлар томонидан назорат қилинувчи шимоли томон ҳаракатланаётгани маълум қилинган. Бироқ курдлар ва расмий Дамашқ ўртасида бирор келишув бўлгани-бўлмагани номаълум бўлиб қолаётганди. 

Ҳозирда Туркия Суриянинг шимолида курд отрядлари ва террорчиларга қарши ҳарбий амалиёт олиб бормоқда.

Мавзуга оид