Жаҳон | 17:50 / 16.10.2019
13038
1 дақиқада ўқилади
АҚШ коалицияси ўзининг Сурия ва Туркия чегарасидаги базасини йўқ қилди
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Айн-ал-Араб шаҳри ҳудудидаги базасидан ўз кучларини олиб чиқиб кетганидан сўнг базани йўқ қилди, деб хабар берди САНА агентлиги.
Якшанба куни курдлар ва Дамашқ ўртасида Сурия шимоли-шарқига ҳукумат қуролли кучларини киритиш тўғрисида келишувга эришилгач, Манбиж тумани, Табка базаси ва шаҳри ҳамда илгари “Сурия демократик кучлари” назоратида бўлган Айн-Исса ва Тел-Тамр шаҳарлари ҳукумат кучлари назоратига топширилди.
Америкалик ҳарбийлар Табка, Айн-Исса ва Манбиждаги базаларини ҳам тарк этди.
Курдлар ва Дамашқ ўртасидаги келишувга кўра, Сурия армияси турклар ҳужумини қайтариш ва маҳаллий аҳолини ҳимоя қилиш учун чегара олдидаги бутун ҳудудни эгаллаши лозим.