Спорт | 17:32 / 20.11.2019
21440
1 дақиқада ўқилади

Ҳижобда жангларга тушган яккакурашчи қиз жангдан кейин вафот этди

Британиялик 26 ёшли Саида Олатаҳа кикбоксинг бўйича мусобақа вақтида олган бош жароҳатидан кейин вафот этди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди. 

16 ноябрда спортчи Саутгемптондаги Fast and Furious Series ҳаваскорлик мусобақасида иштирок этган. Бироқ бу мусобақа у учун фожиали якунланди: қиз ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотгач, шифохонага жиддий жароҳат билан етказилган. Эртаси куни шифокорлар Саиданинг вафот этганини қайд қилишган.  

Мусобақа ташкилотчилари қизнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган. Хэмпшир графлиги полицияси спортчининг ўлимини тергов қила бошлаган. Мусобақа ташкилотчиларининг таъкидлашича, улар иштирокчилар хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилишган.

Саида Эронда туғилиб, Англияда яшаган ва жанговар санъат турлари билан шуғулланган. Спортчи машғулотларни ва мусобақаларни ҳижобда ўтказган.

Мавзуга оид