Жаҳон | 14:50 / 18.12.2019
17514
1 дақиқада ўқилади

Ўн ёшли қиз IQ тестида Хокинг ва Эйнштейнни ортда қолдирди

Фото: The Sun

Англиянинг Бирмингем шаҳрида яшовчи ўн ёшли қиз IQ тестида энг юқори баллни қўлга киритиб, машҳур олимларни ортда қолдирди, деб ёзмоқда The Sun.

10 ёшли Фрейя Манготра октябрда “Менса” ташкилоти томонидан вояга етмаганлар учун ўтказиладиган IQ тестини топширди ва 162 баллни қўлга киритди.

Қизнинг натижаси Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокингнинг натижаларидан икки баллга кўпдир. Бу олимларнинг IQ кўрсаткичи 160га тенг.

Манготра таэквондо бўйича қора белбоғга эга, театр ва шахматни ёқтиради. Сузиш ва рақс билан шуғулланади.  

#IQ

Мавзуга оид