Ўзбекистон хорижий ёш сайёҳлар сонини 3,3 миллионга етказмоқчи
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов 18 январь куни Тошкент шаҳридаги Wyndham меҳмонхонасида Ўзбекистон ёшлари билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашув давомида мамлакат раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 муҳим ташаббуси асосида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, тарихга қизиқишини ошириш, туризм соҳасига жалб этиш мақсадида 2020 йилнинг февраль ойида “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида “Туризм лабораторияси” фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилинди.
“Туризм лабораториясида замонавий кутубхона, коворкинг маркази, бепул Wi-Fi, хорижий экспертлар томонидан ёшлар учун вебинарлар, турли тренинглар ўтказиш ҳамда талабалар учун туризм соҳасидаги китоблар, журналларга бепул обуна ва онлайн кутубхоналардан фойдаланиш каби имкониятлар яратилади. Лабораторияда ёшлар томонидан замонавий тарғибот материаллари, креатив сувенир ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг янги намуналари ишлаб чиқилади”, - деди қўмита раиси ўз нутқида.
Тадбир доирасида Жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ўткир Саидов йиғилганлар эътиборини Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясига қаратди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Ёшлар туризмини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган ва шу асосда ишланган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2020-2025 йилларда мамлакатда ёшлар туризмини ривожлантиришга оид мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган. Жумладан, Хорижий ёш сайёҳлар сонини 1,3 миллиондан 2020 йилда 2,2 миллионга, 2023 йилга 3,3 миллионга, ички туризм бўйича ёш сайёҳлар ташрифи сонини 8,1 миллиондан 2020 йилда 10 миллионга, 2023 йилда эса 13,6 миллионга етказиш, 2020 йилда - 20 та, 2023 йилда 60 та халқаро даражадаги тадбир ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:15
Конлардаги портлатишни кузатиш, пулли асосда ўқ отиш ва давлат ташкилотлари биноларига ташриф – Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналишлари тайёрланмоқда
20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024