Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартгача узайтирилди
Қўшни давлатлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича муддат жорий йил 15 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
“Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, қолаверса, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди”, - дейилади вазирлик маълумотида.
Аввалроқ, қўшни давлатларда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини юртимизга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш бошлангани, аризалар 15 февралгача қабул қилиниши хабар берилганди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва ота-оналарга махсус огоҳлантириш билан ҳам чиқди. Унда айтилишича, ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовларга йўл қўйилмайди.
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:
фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);
талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);
хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;
талабалар ўқишини кўчиришда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.
Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралган:
ариза (жойида тўлдирилади);
рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
паспорт нусхаси.
Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:21 / 19.12.2024
Хитойда ўғлининг уй вазифаларига ёрдамлашаётган ота инфарктга чалинди
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифа”га ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
09:30 / 04.12.2024