Тўрақўрғон туманига ҳам аёл ҳоким тайинланди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Зулайҳо Маҳкамова Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига ҳоким бўлди.
Бугун, 4 март куни халқ депутатлари Тўрақўрғон туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров ва Ўзбекистон Республикаси президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этган йиғилишда Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Собитхўжаевич Муродхўжаев ўз лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, эндиликда Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган.
Зулайҳо Маҳкамова 1968 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 1989 йили Наманган давлат педагогика институти ва кейинчалик Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи-педагог.
У турли йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари - туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси Янгиқўрғон тумани вакиллиги, Фермерлар уюшмаси Янгиқўрғон тумани фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш маркази директори, Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Зулайҳо Маҳкамова 2018 йилнинг апрель ойидан айни вақтда тугатилган Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова эндиликда Ўзбекистондаги бешинчи аёл ҳоким бўлди. Бунгача Сирдарё вилояти Боёвут туманига Дилфуза Уралова, Бухоро вилояти Олот туманига Наргиза Неъматова, Андижон вилояти Бўстон туманига Садбархон Мамитова, Қашқадарё вилояти Қарши туманига Мақсуда Мустафоева ҳоким этиб тайинланган эди.
Тавсия этамиз
“Пандора қутиси очилди” — Дунё империализм даври остонасидами?
Жаҳон | 22:59 / 13.01.2025
Humo тўлов тизими 65 млн долларга сотилди
Иқтисодиёт | 16:19 / 13.01.2025
Ҳудудларда 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади
Ўзбекистон | 07:45 / 13.01.2025
Трампга Гренландия нима учун керак?
Жаҳон | 10:56 / 11.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
Фан-техника | 01:35
-
Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 6 кишига етди. Ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олинди
Жаҳон | 01:00
-
Калифорнияда ёнғинлар оқибатида кўрилган зарар 275 млрд долларга баҳоланмоқда
Жаҳон | 00:28
-
Навоийда 30 гектар ерни сотишга уринган МЧЖ раҳбари ушланди
Жамият | 23:37 / 14.01.2025
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
19:52 / 19.11.2024
Тўрақўрғонда ота турмушга чиқишни рад қилган қизини бўғиб ўлдирди
15:08 / 07.10.2024
Тўрақўрғон тумани ҳокими мактаблардаги муаммоларни ўрганмоқда
15:52 / 27.08.2024