Жаҳон | 10:33 / 29.03.2020
10392
1 дақиқада ўқилади

Туркия халқаро авиаалоқани тўлиқ тўхтатди

Туркия коронавирус пандемияси сабабли халқаро авиаалоқани тўлиқ тўхтатишга қарор қилди. 

Фото: AFP

Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар берди Anadolu ахборот агентлиги.    

“Барча халқаро рейслар номаълум муддатга тўхтатилди. Агар ушбу эҳтиёткорлик чораларини кўрсак, Худо хоҳласа, биз бу касалликни енга оламиз”, деб айтган Эрдўған.  

Унинг таъкидлашича, энди шаҳарлараро сафарлар маҳаллий ҳукумат рухсати билангина амалга оширилиши лозим.

Аввалроқ Туркия етакчиси ғарб давлатлари коронавирус эпидемиясига тайёр бўлмаганларини айтганди. Унинг таъкидлашича, касалликнинг авж олиши ғарб давлатлари ижтимоий муҳофаза тизимининг мукаммал эмаслигини ошкор қилиб қўйган. 

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 7402 нафарни, вафот этганлар сони 108 нафарни ташкил қилмоқда.   

 

Мавзуга оид