Жаҳон | 06:48 / 11.04.2020
54300
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг 30 шаҳрида комендантлик соати жорий қилинди

Туркиянинг 30 шаҳрида коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораси сифатида комендантлик соати жорий қилинди. 

Фото: Anadolu

Туркия жумҳуриятининг 30 та шаҳрида ва Зонгулдак провинциясининг бутун ҳудудида коронавирусга қарши кураш чораси сифатида комендантлик соати жорий қилинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилмоқда. 

Хабарда аниқлик киритилишича, мазкур чора 11 апрель ярим тундан 13 апрель 00:00га қадар давом этади. Ушбу 48 соатлик даврда белгиланган ҳудудлар аҳолиси ўз уйларини тарк эта олишмайди. 

Агентликнинг қайд этишича, ушбу чора пойтахт Анқара ҳамда мамлакатнинг энг йирик шаҳри – Истанбулга ҳам татбиқ этилади. 

Мамлакат ҳукумати 3 апрелда йирик шаҳарларга транспорт воситалари кириши ва чиқишини тақиқлаган эди. Бундан ташқари, 20 ёшдан кичикларнинг уйларини тарк этишлари ҳам мумкин эмаслиги эълон қилинганди. 

Мавзуга оид