Зарафшон шаҳри «қизил» тоифага ўтказилди
Республика махсус комиссияси қарори билан, «cариқ» тоифадаги Зарафшон шаҳри «қизил» ҳудуд этиб белгиланди. 9 ва 11 май кунлари шаҳарда коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоқлари юзага келган.
Маълум қилинишича, Зарафшон шаҳри «қизил» тоифага киритилган бўлса-да, Навоий вилоятининг бошқа шаҳар ва туманлари тоифаси ўзгармай қолади.
«Қизил» тоифадаги ҳудуд учун муайян фаолият турлари юзасидан белгиланган чекловлар Зарафшон шаҳрида вазият барқарорлашгунга қадар, камида 14 кун сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида илк марта иккита ҳолат март ойи охирида аниқланган эди. Беморлардан бири 25 апрелда, иккинчиси 4 май куни соғайиб чиққан ва шу тариқа Навоий коронавирусдан холи ҳудудга айланган эди.
9 май куни эса вилоятда 6 киши Covid-19`га чалингани маълум бўлди.
Бугун, 11 май куни Ўзбекистонда 64 кишига коронавирус ташхиси қўйилгани хабар қилинган. Улардан неча нафари Зарафшон шаҳрида аниқлангани маълум эмас.
Мавзуга оид
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:16 / 01.11.2024