Жаҳон | 23:23 / 04.06.2020
6327
1 дақиқада ўқилади

Беларусда янги бош вазир тайинланди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Госвоенпром раҳбари Роман Головченкони янги бош вазир этиб тайинлади. Бир кун аввал Лукашенко ҳукумат истеъфосини эълон қилганди.

Фото: МИД РБ

Беларусь президенти янги ҳукумат таркибига кирмайдиган барча сиёсатчилар “ишсиз қолмаслигини” айтган.

“Яна бир бор таъкидламоқчиман: бугун янги ҳукуматга кирмаганлар, ишсиз қолмайди, улар душман эмас”, деб айтган Лукашенко.

Беларусь раҳбари президент сайловларигача янги ҳукуматни шакллантирмоқчилигини 25 май куни маълум қилган. У кейинроқ президент сайловлари арафасида ва у ўтказиладиган кунда мамлакатда “майданлар” бўлишига йўл қўймаслигини таъкидлаб ўтган. 

Беларусда навбатдаги президент сайловлари 9 августда ўтиши белгиланган.

Мавзуга оид