Жаҳон | 19:10 / 20.07.2020
4737
2 дақиқада ўқилади

Сиэтлдаги тартибсизликлар чоғида 10дан ортиқ полициячи жароҳатланди

Сиэтл ғарбидаги полиция участкаларидан бирига ўт қўйишга уринишган. Полициячиларга турли буюмлар улоқтирилган. 

Фото: EPA

Сиэтлда Black Lives Matter ҳаракати доирасида ўтказилган намойиш иштирокчиларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тўқнашуви натижасида камида 12 нафар полициячи жароҳатланди. 

 "Якшанба куни катта намойишнинг қатор қатнашчилари ҳокимият органлари ҳамда хусусий муассасалар жойлашган биноларга сезиларли зарар етказди. Камида ўн икки полициячи жароҳатланди", - дейилади Сиэтл полиция департаменти хабарида.

Намойишлар эрта тонгдан бошланган ва тинч ўтган. Аммо кун ўрталарига келиб кўчаларда бейсбол таёқлари билан қуролланган кишилар гуруҳи пайдо бўлган. Полициянинг маълумот беришича, улар биноларга зарар етказишган. Иккита полиция участкаси ва шаҳар полиция бошқармаси ҳамда муниципал суд биноси ҳужумга учраган.

Сиэтл ғарбидаги полиция участкаларидан бирига ўт қўйишга уринишган. Полициячиларга турли буюмлар улоқтирилган. Ҳужум қилганларга қарши ёруғлик-шовқин гранаталари ва қалампирли газ қўлланилган.

АҚШда май охирларида афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг полиция зўравонлигига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. 

Мавзуга оид