Навоий вилояти ҳокими даволанишни якунлаб, ишга қайтди
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайган ҳамда ўз фаолиятини давом эттиришга киришган. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
Қ.Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари — ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирган.
«Пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талабидир», деди йиғилишда Қ.Турсунов.
31 июль куни Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Қ.Турсуновнинг малакали тиббиёт мутахассислари томонидан ССВ тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтаётганини хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам коронавирусдан инфекцияси асоратларидан тузалиб чиққани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024