Жамият | 09:31 / 23.09.2020
16652
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби вафот этди

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшда вафот этди.

Нуриддинхон Исломов 1970 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими вазифасида иш фаолиятини бошлаган. 1980 йилдан 2008 йилга қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган. 2008 йилдан 2017 йилгача Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаган. Шундан сўнг айни пайтгача Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ҳамда «Шоҳи Зинда» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган хабарда имомнинг вафоти сабаби маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳамда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани бош имом-хатиби Тоҳир домла Исматиллаев вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид