Жаҳон | 15:17 / 24.09.2020
5544
1 дақиқада ўқилади

Шаржа амирлиги хорижлик туристлар учун очилди

 Амирликка кириб келганлар коронавирусга тест топширади ва натижа чиққунига қадар изоляцияга олинади.

Фото: Getty Images

Шаржа амирлиги хорижлик туристларнинг амирлик ҳудудига киришларига рухсат берди, деб ёзади Khaleej Times нашри.

 Қайд этилишича, туристлар ташрифдан кўпи билан 96 соат олдин коронавирусга топширган тести манфий чиққани тўғрисидаги маълумотномага эга бўлишлари лозим.

 Амирликка кириб келганлар қайтадан тест топширади ва натижа чиққунига қадар изоляцияга олинади.

 Агар тест мусбат чиқса, турист ўз ҳисобидан 14 кунлик карантинни ўташга мажбур бўлади. Ушбу қоидани бузганлар жаримага тортилади.

 Туристларда шунингдек, коронавирусдан даволаниш харажатларини қоплайдиган суғурта бўлиши керак. Самолётда уларга соғлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тўлдириш таклиф этилади.

 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб мавжуд талаблар қайта кўриб чиқилиши мумкин, деб ёзади нашр.

Мавзуга оид