Шуҳрат Ғаниев Қамашида семинар ўтказди
Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев Қашқадарёда бўлиб турибди. Бу ҳақда Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Манбада ёзилишича, Қамаши туман ҳокимлиги мажлислар залида қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев иштирокида семинар ўтказилган. Унда боғдорчилик, узумчилик, балиқчилик, чорвачилик каби йўналишларда фаолият олиб бораётган фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган.
Семинарда боғдорчилик йўналишида фаолият бошлаш ниятида бўлган тадбиркорлар мисолида семинар қатнашчиларига тушунтириш берилди. Томчилатиб суғориш технологияси жорий қилган тадбиркорларга субсидиялар берилиши таъкидланди.
Маълумот учун, Фарғона вилояти собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев 28 сентябрдан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келади. Ғаниев бу лавозимда жорий йил 20 сентябрда вафот этган Ўктам Барноевнинг ўрнини эгаллаганди.
Мавзуга оид
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
17:09 / 24.09.2024