2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар ҳамда солиқ тўловлари оширилмайди. Мазкур норма “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилган бўлиб, қонун лойиҳаси бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ялпи мажлисда қонун лойиҳасига киритилган ушбу норма фуқароларга енгиллик яратиш ва пандемия даврида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини ўзгартиришсиз сақлаб қолиш бўйича топшириқ берганди. «Ҳудудий электр тармоқлари» компанияси бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев давлат раҳбари электр энергияси корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш ишларини тарифларни ошириш эмас, балки ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳисобида амалга ошириш бўйича топшириқ берганини маълум қилганди.
- Маълумот учун, Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси тарифлари сўнгги бор ўтган йилнинг 15 августида ошганди. Дастлаб нархларни 2019 йил 1 июндан ошириш режалаштирилган, бироқ муддат кечиктирилганди.
- 2019 йил 15 августдан эса аҳолига етказиб берилаётган 1 кубометр табиий газнинг баҳоси ҳисоблагич бўлганда 380 сўм этиб белгилаганди. Ҳисоблагич бўлмаганда овқат пишириш ёки совуқ сувни иситиш учун ишлатиладиган газнинг нархи 660 сўм, хонани иситиш учун эса 380 сўм бўлганди.
- Шунингдек, маиший истеъмолчилар учун 1 кВт·с электр энергияси нархи 250 сўмдан 295 сўмга оширилган, бошқа тоифадаги истеъмолчилар учун 450 сўм этиб белгиланганди.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024