Ўзбекистон | 18:03 / 13.01.2021
27208
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари лавозимини тарк этди

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Хўжаев ва Ботиржон Сулаймонов лавозимидан озод этилди.

Вазирнинг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари Саидкамол Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этди.

Саидкамол Хўжаев / Фото: Халқаро пресс-клуб

У 2018 йил июлида вазир ўринбосари этиб тайинланган, бунгача Агробанк бошқарув раиси сифатида фаолият юритган.

Шу билан бирга, вазир ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти  илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори сифатида ишлаб келган Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимини тарк этди.

Ботиржон Сулаймонов / Фото: Тошкент давлат аграр университети ректори

Эслатиб ўтамиз, Ботиржон Сулаймонов бир неча йилдан буён Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Мавзуга оид