Ўзбекистон | 17:06 / 13.01.2021
22888
1 дақиқада ўқилади
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди
Президент қарорига асосан, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик матбуот хизмати Kun.uz'га тасдиқлади.
Истеъфо сабаби, Рўзибоевнинг келгуси фаолияти ва унинг ўрнига кутилаётган тайинлов бўйича ҳозирча маълумот йўқ.
Сув хўжалиги вазирлиги 2018 йил феврал ойида ташкил этилган, ўша йил май ойида Баҳодир Қўчқорович вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Бунга қадар у Хоразм вилоятида сув хўжалиги соҳасида қатор вазифаларда ишлаган; 2008 йилдан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида раҳбарлик лавозимларида, 2014–2018 йилларда «UZGIP» МЧЖ директори сифатида фаолият кўрсатган.
Мавзуга оид
19:13 / 08.05.2024
Сув хўжалиги вазирлиги ягона сув балансини юритувчи давлат органи этиб белгиланди
20:45 / 06.12.2021
Сув хўжалиги вазири: «Сардоба» сув омборини қайта тўлдиришда Қозоғистон манфаатлари ҳисобга олинади»
19:11 / 03.12.2021
Шавкат Ҳамроев – Ўзбекистоннинг сув муаммолари ва вазирлик ишига нисбатан ОАВдаги танқидлар ҳақида
14:07 / 01.12.2021