Ўзбекистон | 13:34 / 05.03.2021
7414
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Фото: Энергетика вазирлиги

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда. 

Корея Республикаси Энергетика агентлигининг беғараз маблағлари ҳисобига Юқори Чирчиқ туманидаги “Нури замин” МФЙ ҳудудида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланган эди.

Бугун, 5 март куни Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳамкорлиги доирасида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Фото: Энергетика вазирлиги
Фото: Энергетика вазирлиги

Қайд этилишича, ушбу станция бир йил давомида тахминан 100 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Маълумот учун, жорий йил охирига қадар 2та 100 мВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

Мавзуга оид