Ўзбекистон | 11:58 / 05.07.2021
4523
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда хорижий давлатга тегишли юк машиналари ёниб кетди

Самарқанд вилояти Жомбой туманида туркиялик ҳайдовчилар бошқарувида бўлган Қирғизистонга тегишли иккита юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 5 июль куни соат 01:35да Жомбой тумани «Самарқанд» МФЙ, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган «Жамбул жапи Барака сервис» МЧЖга қарашли автотураргоҳда турган иккита юк машинаси ёниб кетган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, машиналарнинг иккаласи ҳам Қирғизистонга тегишли бўлиб, улар туркиялик ҳайдовчилар бошқарувида бўлган.

Ёнғин оқибатида Туркия фуқароси ҳайдовчи Т.К. бошқарувида бўлган «VOLVO» русумли юк машинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи С.К. бошқарувидаги «IVEKO» юк машинаси қисман ёнган

Қайд этилишича, ёнғин ҳақида хабар тушгандан сўнг, ҳодиса жойига тўртта ёнғин қутқарув бўлинмалари 01:48да етиб борган. Ёнғин 02:05да ўраб олиниб, 02:40да ўчирилган.

Таъкидланишича, ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид