Ўзбекистон | 14:56 / 09.07.2021
24803
2 дақиқада ўқилади

Божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимовга яна бир ўринбосар тайинланди. Қўмитанинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Нодир Мусамуҳамедов қўмита раиси ўринбосари сифатида иш бошлади.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5179-сон қарорига биноан Нодир Камалитдинович Мусамуҳамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нодир Мусамуҳамедов 

Ўз навбатида, президент фармойиши билан қўмитанинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шавкат Солиҳов Нодир Мусамуҳамедовнинг ўрнига Жиззах вилояти бўйича бошқарма бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Шавкат Солиҳов

Нодир Мусамуҳамедов қўмита раиси ўринбосарлигида вакант лавозимни эгаллади. 2021 йилнинг майида 2010 йилдан буён қўмита раиси ўринбосари бўлган Ғофуржон Шукуров Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқарма бошлиғи этиб тайинлангач, бу лавозим бўш қолаётганди.

Йил бошидан буён Божхона қўмитаси раисининг икки ўринбосари алмашганди. 2020 йил ноябрида Анвар Асамов бошқа ишга ўтказилгач (аввалига инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, 2021 йил апрелидан қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари), вакант қолган биринчи ўринбосар лавозимига 2021 йил февралида Илҳом Мухторов тайинланганди.

2021 йил апрелида эса Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига ўтказилгач, унинг ўрнига Ўткир Қодиров Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Айни вақтда Божхона қўмитаси раисининг яна бир ўринбосари бор - 2016 йил январидан буён Муталибжон Солиев ҳам раис ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид