Жамият | 15:18 / 18.07.2021
26552
2 дақиқада ўқилади

Фото: Яна хорижликларсиз. Пандемиянинг иккинчи йилидаги ҳаж

Саудия Арабистонида ҳаж бошланди. Бу йили Макка шаҳрига 60 минг зиёратчи ташриф буюриши мумкин, аммо фақатгина подшоҳлик фуқаролари ва шу мамлакатда яшовчиларгагина рухсат берилган, пандемия туфайли қаторасига иккинчи йилда ҳам хорижликлар ҳажга кела олишмайди. Зиёратчилар сони 18 ёшдан 65 ёшгача чегараланган ва уларнинг барчаси коронавирусга қарши эмланган бўлиши керак.

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи туфайли фақат подшоҳликда истиқомат қилувчи кўпи билан 60 минг кишига ҳаж зиёратини амалга ошириш учун рухсат берган. 

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра масалалари вазирлиги исломнинг муқаддас зиёратгоҳларига 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, сурункали касалликларга чалинмаган ва коронавирусга қарши тўлиқ эмланган мусулмонларгина ташриф буюриши мумкин бўлишини билдирган.

Подшоҳлик худди ўтган йилдаги каби чет эллик зиёратчиларни қабул қилмайди.

Ҳаж зиёрати бошланишидан олдин Каба атрофидаги фаррошлар ишламоқда

Ёлғиз зиёратчи соябон остида муқаддас жой томон кетмоқда

Бу йил Ҳаж зиёрати 17–22 июль кунлари амалга оширилади.

Фото: Amr Nabil / AP

Саудия Арабистони 2020 йил октябрь ойидан бошлаб мамлакатда яшовчи аҳолиси учун Умра зиёратини амалга ошириш бўйича чекловларни бекор қилган, ўша ой ўрталарида мамлакат ҳукумати етти ой ичида биринчи марта Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида намоз ўқилишига рухсат берганди.

2019 йилда пандемиядан аввал Маккага 2,5 млн киши ташриф буюрганди.

 2019 йилдаги кўриниш

Мавзуга оид