Жаҳон | 09:32 / 22.07.2021
3761
1 дақиқада ўқилади
Тунис соҳиллари яқинида 17 нафар қочқин ҳалок бўлди
Тунис соҳиллари яқинида Ўрта ер денгизи орқали Италияга етиб олмоқчи бўлган 17 нафар қочқин ҳалок бўлди. Бунга қочқинлар кетаётган қайиқнинг ҳалокатга учраши сабаб бўлган.
Қизил хоч жамияти маҳаллий ваколатхонасининг маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар Бангладеш фуқаролари бўлган. Шу билан бирга соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 380 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлган.
Қайиқ Ливия шимолидаги Зуар шаҳридан жўнаган. Унда Сурия, Миср, Судан, Эритрея, Мали ва Бангладешдан муҳожирлар бўлган.
Таъкидланишича, охирги вақтда денгизда об-ҳаво яхшилангани сабабли қочқинларнинг Европага тушиш мақсадида Тунис ва Ливиядан Италияга етиб олиши ҳолатлари кўпайган.
Мавзуга оид
16:58 / 19.12.2024
Сурия лагерларидан фуқароларни қайтаришда Марказий Осиё давлатлари етакчилик қилмоқда
23:42 / 08.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари: суриялик қочқинлар энди уйларига қайтиши мумкин
19:09 / 13.06.2024
Дунёдаги қочқинлар сони рекорд даражага етди
12:24 / 20.02.2024