Ўзбекистон | 08:59 / 04.08.2021
4043
1 дақиқада ўқилади

Андижонда раҳбарининг автомашинасиини олиб қочган ходим ушланди

Андижон туманида автотураргоҳдан раҳбарининг «Cobalt» русумли машинасини олиб қочган эркак Наманганда ушланди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 28 июль куни соат 16:00 ларда фуқаро А.Р Андижон тумани Хўжа маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдидаги автотураргоҳдан раҳбари П.М.нинг «Cobalt»ини яширин равишда олиб қочган.

Автомобиль Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жойлашган ҳудуд яқинида ушланган.

Ҳолат юзасидан А.Р.га нисбатан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Аввалроқ, Андижонда жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга оид