Ўзбекистон Хитойга лимон экспорт қила бошлайди
Ўзбекистондан Хитойга лимонни экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари ва назорати тўғрисида икки томонлама баённома имзоланди.
Баённома Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Хитой Бош божхона маъмурияти ўртасида имзоланган.
Агентлик ахборотига кўра, келишувга асосан, лимон экспорт қилувчи тадбиркорлар учун қуйидаги асосий талаблар белгиланган:
- лимон етиштириладиган боғлар, иссиқхоналар ва қадоқлаш корхоналари Ўзбекистон ва Хитой карантин хизматларининг биргаликдаги рўйхатидан ўтказилиши;
- маҳсулот зараркунандалар, чириган ва сўлиган мевалар, новдалар ҳамда барглар, илдизлар ва тупроқдан холи бўлиши;
- лимон етиштириладиган боғлар, иссиқхоналар ва қадоқлаш корхоналари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспекторининг доимий назоратида бўлиши, маҳсулотни қадоқлаш, сақлаш ва ташиш инспектор назорати остида амалга оширилиши;
- зарарланишнинг самарали олдини олиш учун лимонга ишлов бериш жараёнида профилактик стерилизация қилиниши;
- қадоқлаш материаллари санитар тоза ва аввал ишлатилмаган бўлиши, тегишли фитосанитария ҳамда соғлиқни сақлаш талабларига жавоб бериши;
- ҳар бир қадоқлаш қутиларида инглиз тилида меванинг номи, етиштирилган жойи, боғлар, иссиқхоналар ва қадоқлаш корхоналари номи ёки рўйхатдан ўтказиш рақами каби маълумотлар қайд этилиши лозим.
Маҳсулот сотилиши бўйича тақиқларнинг олдини олиш мақсадида лимон маҳсулотини Хитойга экспорт қилиш истагида бўлган тадбиркор ва деҳқонлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун, айни пайтга қадар Ўзбекистонда етиштирилган лимон маҳсулоти Ҳиндистон, Япония, Мянма, Гана каби давлатларга экспорт қилиниб келинган.
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024