Спорт | 18:54 / 25.08.2021
13974
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Токиодаги Паралимпия ўйинларида дастлабки медални қўлга киритди

25 август куни Япониянинг Токио шаҳрида XVI Паралимпия ўйинларида мусобақалар старт олди. Дастлабки кунги баҳсларда беш нафар ўзбекистонлик сузувчи иштирок этди.

Эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш (S12 класс) мусобақасида Ислом Асланов бронза медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси учун Токио ўйинларидаги илк медал бўлди. Олтин медални Беларусь вакили Иҳар Боки қўлга киритди, кумуш медал украиналик Олексии Вирченкога насиб этди. 

Худди шу йўналишда қатнашган Музаффар Турсунхўжаев маррага бешинчи бўлиб етиб келди. 

Аёллар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш (S13 класс) баҳслари финалида Шоҳсанамхон Тошпўлатова тўртинчи ўринни эгаллади. У саралаш баҳсларини биринчи ўрин билан якунлаганди.

Мазкур йўналишда қатнашган Нигорахон Мирзоҳидова ва Муслима Одилова эса саралашдан ўта олмаганди.

Мавзуга оид