Жаҳон | 15:18 / 17.09.2021
7205
1 дақиқада ўқилади

Си Цзинпин халқаро ҳамжамиятни Афғонистонни қўллаб-қувватлашга чақирди

Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Афғонистон бўйича ҳамкорлик қилишдаги асосий вазифа у ерда тинчлик, барқарорликка эришиш ҳамда изчил ривожланиш жараёнини йўлга қўйишдир. 

Фото: Noel Celis/Pool via REUTERS

Халқаро ҳамжамият Афғонистонни тиклашда ёрдам бериши ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин курашиши лозим. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин ШҲТнинг Душанбедаги саммитида йўллаган видеомурожаатида айтди.

«Афғонистонда улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. Халқаро ҳамжамият Афғонистонни қўллаб-қувватлаши лозим. Биз терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қарши кескин курашишимиз керак», — деди у.

Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Афғонистон бўйича ҳамкорлик қилишдаги асосий вазифа у ерда тинчлик, барқарорликка эришиш ҳамда изчил ривожланиш жараёнини йўлга қўйишдир. 

Си Цзиньпин ШҲТга аъзо мамлакатлар ўз сиёсий йўлида қатъий туриши ва ташқи аралашувларга йўл қўймаслиги кераклигини айтди.

«Тараққиётимиз келажаги доимо ўз қўлимизда бўлмоғи керак», — деб таъкидлади у.

 

Мавзуга оид