Жамият | 18:35 / 28.09.2021
10879
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ-130» юк машинаси ёниб кетди

Самарқанд туманидаги газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ-130» юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун 28 сентябрь куни соат 15:38 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд тумани Хишрав қўрғонида жойлашган «Давлатбек 95» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида «ЗИЛ-130» юк машинаси ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг соат 15:48 да ҳодиса юз берган жойга битта ёнғин ўчириш экипажи етиб борган. Ёнғин соат 15:50 да қуршаб олинган ва соат 16:01 да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид